Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сўровномада қатнашган ота-оналарнинг 70 фоиздан ортиғи мактаб автобуси ташкил этишни қўллаб-қувватлаган

Сўровномада қатнашган ота-оналарнинг 70 фоиздан ортиғи мактаб автобуси ташкил этишни қўллаб-қувватлаган

Фото: Spectrum News

Тошкент мактабларида ўқувчиларнинг хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш мақсадида School Bus — мактаб автобуслари тизимини жорий этиш бўйича амалий ўрганиш ишлари бошланди.

Бунинг учун ота-оналарнинг эҳтиёжи, ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ва келгусида автобус йўналишларини шакллантириш учун зарур маълумотлар ўрганилмоқда.

Ҳозирга қадар Тошкент шаҳридаги ўқувчилар сони кўп бўлган ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра School Bus тизимига талаб юқори деб баҳоланган 29 та мактабда сўровнома ўтказилди. Унда 58 369 нафар ўқувчининг оила аъзолари ёки васийлари иштирок этди.

Дастлабки натижаларга кўра, ўқувчиларнинг 38,5 фоизи мактабга пиёда келади. 33,1 фоизи ота-онасига тегишли шахсий автомобилда, 18,3 фоизи автобусда, 5,7 фоизи таксида, 3,5 фоизи метро орқали қатнайди. 0,9 фоизи эса микромобил воситалардан фойдаланади.

Иштирокчиларнинг 73,5 фоизи мактаблар учун махсус автобус қатновларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич пойтахтда School Bus тизимига эҳтиёж юқори эканини кўрсатмоқда.

Сўровнома Тошкентдаги қолган мактабларда ҳам босқичма-босқич давом эттирилади. Якуний натижалар асосида ўқувчилар оқими, автобус йўналишлари, зарур транспорт воситалари сони, ҳаракат жадвали, хавфсиз тушириш ва олиб кетиш нуқталари ҳамда бошқа ташкилий масалалар ўрганилади.

Шундан сўнг School Bus тизимини жорий этишнинг амалий имкониятлари ишлаб чиқилиб, уни тегишли ташкилотлар билан келишган ҳолда босқичма-босқич йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг