Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ХТБ ходими мактаб директоридан пора олиб қўлга тушди

Сурхондарёда ХТБ ходими мактаб директоридан пора олиб қўлга тушди

Сурхондарёда ХТБ ходими мактаб директоридан пора олиб қўлга тушди.

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 3 август куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Департаментининг Қизириқ туман бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда содир бўлган.

Унда Қизириқ туман ХТБ эксплутация бўлими ходими Ҳ.А. тумандаги 1-сон умумтаълим мактабининг фаолиятига аралашмаслик ва текширмаслик важи билан мактаб директоридан 500 АҚШ долларини пора сифатида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда Ҳ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 212-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг