Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёдаги тиббиёт марказида 160 та тиббий ускунадан фойдаланиш вақтинча тақиқланди

Сурхондарёдаги тиббиёт марказида 160 та тиббий ускунадан фойдаланиш вақтинча тақиқланди

Фото: Fotolia/ Paolese

Сурхондарё вилоятида тиббиёт муассасаларида назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Назорат инспекциясининг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида давлат назорати ўтказилди.

Назорат тадбирлари давомида тиббиёт марказининг гематология, диагностика, қабул, кардиоревматология, лаборатория, неврология, чақалоқлар патологияси, пульмонология, реанимация, рентген, сурдология, физиотерапия, чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдам кўрсатиш, эрта ёшдаги болалар ҳамда маслаҳат поликлиникаси бўлимларида жами 160 дона ўлчаш ва синов воситаси метрологик текширувдан ўтказилмагани аниқланди.

Мазкур ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонуни 16-моддаси талаблари бузилган.

Текширув якунида тиббиёт маркази масъулларига нисбатан маъмурий чора кўрилди ҳамда 160 дона тиббий ускуна ва ўлчаш воситасидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича кўрсатма берилди.

Маълумот учун, ўлчаш воситаси — ўлчашлар учун фойдаланиладиган ва нормаланган метрологик хусусиятларга эга бўлган техника воситаси ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг