Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли ёзувчи Ғаффор Ҳотам вафот этди

Таниқли ёзувчи Ғаффор Ҳотам вафот этди

Фото: «ВВС»

Ғаффор Ҳотамов 2021 йил 4 апрель куни Тошкент шаҳрида вафот этди.

Ғаффор Ҳотамов 1953 йилнинг 25 апрелида Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги Ғужбоғ қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. 1974 йилда Тошкент Давлат педагогика институтининг филология факультетини тугатган. Меҳнат фаолиятини республика болалар газетаси таҳририятида бошлаган. «Тошкент оқшоми», «Ўзбекистон овози» газеталари, «Ёшлик» журнали таҳририятида, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида хизмат қилган. Кейинчалик «Ёшлик» журнали ҳамда «Туркистон» газетасининг бош муҳаррири лавозимида ишлади. Ғаффор Ҳотамовнинг дастлабки ҳикояси «Тонг ва шом» 1976 йили «Гулистон» журналида, 1978 йили эса «Хат ташувчи бола» номли илк ҳикоялар тўплами нашр этилган. 1980 йил Ғаффор Ҳотамовнинг «Қайтиш», 1985 йил «Қудуқ тепасидаги ой», 1998 йили «Азал ва абад», 1990 йили эса «Тоҳир ва Зуҳранинг кулмаган бахти» қиссалари «Ёшлик» журналида эълон қилинди. Ёзувчининг ҳикоя, қисса ва бадиалари кейинги йилларда «Кунтуғмишнинг кулмаган бахти», «Биринчи муҳаббат қиссаси», «Кеча ва бугуннинг сабоқлари» номи остида китоб ҳолида нашр этилган. 1977 йилда адибнинг «Янги ой чиққан кеча» романи «Ёшлик» журналида эълон қилинди. Айни пайтда у қатор бадиалар ҳам ёзди. Ғаффор Ҳотамов «Қудуқ тепасидаги ой» қиссаси ва «Эврилиш» бадиаси учун Ўзбекистон ёшлар ташкилотининг мукофотига сазовор бўлган. Унинг асарлари қатор хорижий тилларга таржима қилинган.

«Xabar.uz» ижодий жамоаси Ғаффор Ҳотамовнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг