Танлов! Бешта ноутбукдан бирини ютиб олинг!
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори билан ҳамкорликда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган танлов эълон қилади.
Танловнинг мақсади ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланган ҳолда миллий армиямиз нуфузини ошириш, Қуролли Кучлар сафида конституциявий бурчини адо этаётган йигитларимиз, уларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшишдан иборат.
Танлов 5 йўналиш бўйича ўтказилади. Ҳар бир йўналиш ғолиби танловимиз ҳамкорлари — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори томонидан замонавий ноутбук билан тақдирланади.
1-йўналиш шарти:
a) иштирокчилар байрамга бағишлаб, оригинал табрик ёзишлари (табрик матнига #xabaruz, #QK26 ҳэштегларини қўшиб кетишлари);
b) «Xabar.uz»нинг «Facebook»даги саҳифасини ёқтиришлари («Нравится» тугмасини босиш), саҳифага обуна бўлишлари («Подписаться» тугмасини босиш) керак.
«Xabar.uz»нинг «Facebook»даги саҳифасида 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган табриклар учун махсус пост ташкил этилди. Унга ўтиш учун мана бу ҳаволани босинг!
Танлов иштирокчилари ушбу постни ўз саҳифаларида шейр қилишлари ва оригинал табрикларини изоҳга ёзиб қолдиришлари керак. Ғолиб битта бўлади ва у рандом (тасодифий танлаш) усули орқали аниқланади. Иштирокчилар барча шартларни бажариши лозим, акс ҳолда уларнинг иштироки ҳисобга олинмайди.
2-йўналиш шарти:
a) иштирокчилар 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб оригинал твит ёзишлари (твит матнига @xabaruzofficial, #xabaruz, #QK26 ҳэштегларини қўшиб кетишлари);
b) «Xabar.uz»нинг «Twitter»даги саҳифасига аъзо бўлишлари (follow) керак.
Энг кўп тарқалган (retweet) твит муаллифи ғолиб деб топилади. Танлов якунланган вақтда (15 январь, соат 15 00) ҳакамлар ҳайъати энг кўп тарқатилган (retweet) твит муаллифини аниқлаб, унинг шартларни тўлиқ бажарганини текширишади (ретвитлар ҳақиқий йиғилганми ёки бот ва спамлардан иборатми, эътиборга олинади) ва шунга асосан ғолиб номини эълон қилишади. Иштирокчилар барча шартларни бажариши лозим, акс ҳолда уларнинг иштироки ҳисобга олинмайди.
3-йўналиш шарти:
Мазкур йўналиш «Telegram»даги каналларнинг маъмур (админ)лари ўртасида ўтказилади. Шартлар қуйидагича:
a) ҳар бир иштирокчи ўзининг «Telegram»даги каналида «Xabar.uz»нинг «Telegram» канали (@xabaruzofficial)га ўтиш таклиф қилинган оригинал пост эълон қилиши (пост матнига #xabaruz, #QK26 ҳэштегларини қўшиб кетиши);
b) ушбу постга каналнинг қуйидаги линкларини жойлаши керак:
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk4Fa6cYxBJxbQ
Қайси пост энг кўп кўрилган ва тарқалган бўлса, танловнинг сўнгги дақиқасида ҳакамлар ҳайъати томонидан кўришлар сони бўйича энг юқори натижа кўрсатган канал маъмурияти ғолиб деб топилади.
4-йўналиш шартлари:
a) иштирокчилар 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган, байрам руҳи акс этган ўзларининг ёки оила аъзоларининг фотосуратларини улашишлари (фотосуратларга #xabaruz, #QK26 ҳэштегларини қўшиб ёзишлари);
b) «Xabar.uz»нинг «Facebook»даги саҳифасини ёқтиришлари («Нравится» тугмасини босиш), саҳифага обуна бўлишлари («Подписаться» тугмасини босиш) керак.
Фотосуратлар танлови учун алоҳида пост ташкил этилди. Унга ўтиш учун мана бу ҳаволани босинг!
Танлов иштирокчилари ушбу постни ўз саҳифаларида шейр қилишлари ва суратларни ушбу постга изоҳ сифатида қолдиришлари лозим.
«Facebook»да аккаунти бўлмаганлар ҳам танловда қатнашишлари мумкин. Бунинг учун «Telegram»даги расмий саҳифамизга аъзо бўлишлари ҳамда «QK26 FOTOLAR» гуруҳига танлов учун олинган суратларни жойлашлари (фотосуратларга #xabaruz, #QK26 ҳэштегларини қўшиб ёзишлари) керак.
Ҳакамлар ҳайъати келиб тушган суратлар орасидан энг чиройлисини аниқлайди ва унинг муаллифини ғолиб деб эълон қилади.
Иштирокчилар барча шартларни бажариши лозим, акс ҳолда уларнинг иштироки ҳисобга олинмайди.
5-йўналиш шартлари:
а) танлов иштирокчиси «Instagram»да «Xabar.uz»нинг расмий саҳифасини белгилаб, байрам учун махсус ёзилган танлов постини репост қилиши ва ушбу постга энг кўп лайк йиғиши;
b) «Xabar.uz»нинг «Instagram»даги саҳифасига аъзо бўлиши (following) керак.
Энг кўп лайк йиғган иштирокчи (15 январь, соат 18 00гача) йўналиш ғолиби деб топилади. Иштирокчилар барча шартларни бажариши лозим (лайклар ҳақиқий йиғилганми ёки бот ва спамлардан иборатми, эътиборга олинади), акс ҳолда уларнинг иштироки ҳисобга олинмайди.
Танлов натижалари 2018 йилнинг 18 январь куни соат 18:00 да эълон қилинади. Ҳар бир йўналиш бўйича биттадан ғолиб аниқланади ва у ноутбук билан тақдирланади. Тақдирлаш маросими ташкилотчилар томонидан белгиланган куни «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали таҳририяти биносида ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter