Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ташаббусли бюджет»да аҳоли ва давлат шерикчилиги йўлга қўйилади

«Ташаббусли бюджет»да аҳоли ва давлат шерикчилиги йўлга қўйилади

Фото: Factchecknet.uz

«Ташаббусли бюджет» жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йилдан бошлаб ижтимоий масалаларга оид лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш тартиби жорий этилади.

Бунда, ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоиз қисми ихтиёрий равишда молиялаштирилган тақдирда лойиҳалар автоматик равишда ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси бюджетидан молиялаштирилади.

Лойиҳалар шериклик асосида молиялаштирилганда:

  • овоз беришда иштирок этмаган ҳолда ғолиб деб топилади;
  • тегишли маҳаллаларга танаффус бериш амалиёти қўлланмайди. 

Шунингдек, 2025 йил 1 октябрга қадар «Очиқ бюджет» ахборот порталида «Ташаббусли бюджет» доирасида ғолиб бўлган лойиҳаларнинг интерактив харитаси ишга туширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг