Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тошкент келажаги ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор ва таҳлилни талаб қилмоқда» — Саида Мирзиёева

«Тошкент келажаги ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор ва таҳлилни талаб қилмоқда» — Саида Мирзиёева

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева қатор йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, мустақил мутахассислар ва урбанистлар, етакчи ихтисослашган ижодий студиялар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ечимини кутаётган қатор масалалар — муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий объектлар зиммасига тушаётган юкдан тортиб, электр ҳамда сув таъминоти муаммоларигача муҳокама қилинди.

«Тошкент шиддат билан кенгайиб бормоқда, шаҳарсозлик ва экология билан боғлиқ бугунги вазиятни инобатга олсак, унинг келажаги ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор ва таҳлилни талаб қилмоқда», — деди Саида Мирзиёева.

Янги қурилишлар шаҳарни ривожлантиришга хизмат қилиши, қўшимча номутаносиблик келтириб чиқармаслиги ва ҳудудий тизимларни ортиқча зўриқтирмаслиги кераклиги алоҳида таъкидланди.

«Олдимизда турган мақсадлар улкан, биз Тошкентни ҳар бир юртдошимиз ҳамда шаҳримиз меҳмонлари учун янада қулай, кўркам, озода ва хавфсиз масканга айлантириш ниятида бўлган бизнес вакилларига кўмаклашамиз. Айнан шундай ёндашув Янги Ўзбекистон сиёсатига тўла мос келади.

Чунки бундай ташаббускор бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш — Президентимиз томонидан зиммамизга юклатилган энг асосий вазифалардан биридир», — дея таъкидлади Администрация раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг