Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда коронавирус қурбонлари хотирасига хиёбон очилмоқда

Тошкентда коронавирус қурбонлари хотирасига хиёбон очилмоқда

Тошкентда пандемия билан кураш давомида жонини фидо қилган тиббиёт ходимлари хотирасига бағишланган акция бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумот берди. 

11 декабрь куни соат 10.00 да Ғалаба боғига кириш олдидаги майдончада Хотира хиёбонини ташкил қилиш ишларига старт берилади.

Биринчи босқичда 61 та дарахт экилади: чинорлар, қайрағоч ва акациялар.

Акция ташкилотчилари — Ўзбекистон Ландшафт санъати уюшмаси Олмазор туман ҳокимлиги билан биргаликда. Хусусий компания ва шахсларнинг ҳомийлиги ҳам ишлар янада ривожланишинишига ёрдам беради. Шу боис ушбу ташаббусга бефарқ бўлмаган тошкентликлар дарахтларни экишда иштирок этиш ва лойиҳага ҳомийлик ёрдамини кўрсатишга таклиф қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг