Тошкентда «мактаб бозорлари» иш бошлади (рўйхат)
Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида «мактаб бозорлари» ташкил этилди.
Бу ерларда ўқувчилар учун зарур ўқув-ёзув қуроллари, дарсликлар ва бошқа ўқув анжомларини харид қилиш мумкин.
«Мактаб бозорлари» қуйидаги манзилларда ишламоқда:
- Авиаcозлар деҳқон бозори — автотураргоҳ ҳудудидаги майдонларда.
- Аския деҳқон бозори — Шота Руставели кўчаси томонидан кириш қисми ўнг томонида ва орқа кириш қисмида.
- Чилонзор деҳқон бозори — Бунёдкор ва Фарҳод кўчалари кесишувидаги автотураргоҳда.
- Миробод деҳқон бозори — Авлиёота кўчаси, «Миробод деҳқон бозори» АЖ кириш қисмида.
- Наврўз деҳқон бозори — асосий бозор ҳудудида.
- Сергели деҳқон бозори — Сергели-6, Сергели-7, Сергели-2 мавзелерда, шунингдек Сергели-4 мавзеси ерости ўтиш йўли атрофида, Сергели-1 шохобчаси ва Қўйлиқ-5 мавзеси асосий бозорлари атрофида.
- Фарҳод деҳқон бозори — Фарҳод кўчаси, 30-уй (ярмарканинг орқа томони), асосий кириш дарвозаси ёни ва Фарҳод кўчаси–G9a ҳудудида.
- Эски Жўва деҳқон бозори — бозор ҳудудида, 8 қиррали катта зинадан тушган жойда, TIM-1, TIM-2 ва очиқ метро атрофида.
- Юнусобод деҳқон бозори — «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ ҳудудида.
- Қорақамиш деҳқон бозори — Тансиқбоев шохобчасида.
- Қўйлиқ деҳқон бозори — бозор ҳудудидаги бўш майдонларда.
- Чилонзор буюм савдо мажмуаси — савдо мажмуаси ҳудудида.
- Чорсу буюм савдо мажмуаси — асосий кириш қисми ва DM-74 атрофида.
- Ўрикзор савдо мажмуаси — асосий кириш дарвозасининг чап томонида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter