Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг икки туманига солиқчилар тайинланди

Тошкентнинг икки туманига солиқчилар тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларига янги ДСИ бошлиқлари тайинланди.

Иминджанов Умид Баҳрамович Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

У бунга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Шунингдек, Маликов Абдумуҳтор Абдугафурович Тошкент шаҳри Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

А. Маликов янги лавозимга тайинлангунга қадар Яшнобод тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг