Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украинадан қайтган талабаларга ўқишини содда тартибда кўчиришга рухсат этилди

Украинадан қайтган талабаларга ўқишини содда тартибда кўчиришга рухсат этилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан Украинадан қайтиб, республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчиришга рухсат берилди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Шу муносабат билан ариза топширган талабалар жорий йил 26 апрелдан ўқишни кўчириш истагини билдирган олий таълим муассасасига мурожаат қилишлари сўралади.

Бунда, ўқишини кўчиришга рухсат берилган фуқароларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришда аввалги йилларда таҳсил олиб, сўнгги йилларда талабалар сафидан четлатилган ёки академик таътилда бўлган фуқароларнинг ўқишини кўчиришга рад жавоби берилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг