Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ушбу ҳафта об-ҳаво қуруқ ўтиши кутилмоқда

Ушбу ҳафта об-ҳаво қуруқ ўтиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийси вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳароратининг юқори қиймати 15-20 даража бўлади. 

6-9 октябрда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. 

Ҳаво ҳарорати 6 октябрда кечаси 5-10 даража, шимолда 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража бўлади, 7-9-октябрда аста-секин кечаси 10-15 даражагача, кундузи 20-25 даражагача кўтарилади. 

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5 октябрда Фарғона водийсида баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. 

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баланд тоғларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. 6-9 октябрда асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида 8-9 октябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи ва эртага 17-20 даража бўлади, 7-9 октябрда 22-25 даражагача аста-секин кўтарилади. Ҳарорат кечаси 6-7 октябрьда 7-10 даража бўлади, 8-9 октябрда 12-15 даражагача кўтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг