Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойдан келган фуқаролар қандай шароитларда яшамоқда? (фото)

Хитойдан келган фуқаролар қандай шароитларда яшамоқда? (фото)

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Хитойдан учта чартер рейс орқали юртимизга олиб келинган фуқаролар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, 14 кун давоми (касалликнинг яширин даври)да тиббий кузатувга олиш мақсадида махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилган эди.

«Бўстон» санаторийсига жорий йил 4 февраль куни Хитойнинг Пекин шаҳридан олиб келинган 250 нафар фуқаро жойлаштирилди. Мазкур тадбирларга тегишли тартибда касбий тайёргарликдан ўтказилган соҳанинг етакчи ва тажрибали мутахассислари жалб этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Муассасада барча зарурий шароитлар яратилган, ўрин-жойлар, озиқ-овқатлар, зарур дори-дармонлар, диагностика, дезинфекция, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминланган. Келган фуқароларнинг кийимларини сифатли ювиш учун кирхона, тиббий анжомларни стерилизациядан ўтказиш учун алоҳида пункт ва автотранспортлар учун дезинфекция майдони ва дезинфекцион воситалар захираси яратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Дарҳақиқат, тиббий кузатувдаги фуқароларимизнинг термометриядан ўтказиш, ниқобларни ўз вақтида алмаштириш ва хоналарни шамоллатиш ҳамда намли тозалаш ишларини ўтказилиши малакали эпидемиологлар томонидан назоратга олинган. Юқумли касалликлар шифокорлари томонидан икки маҳал тиббий кўрик ўтказилмоқда.

Коронавирус инфекциясининг юртимизга кириб келишининг олдини олиш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Хитой билан Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар вақтинча тўхтатилган. Коронавирус инфекцияси қайд этилган давлатлардан келаётган йўловчилар 12 та аэропорт, 5 та темир йўл ҳамда давлат чегараларини кесиб ўтиш жойларидаги 53 та Санитария карантин пунктларида тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг