Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна 2 миллион евро:  пандемияга қарши курашаётган Ўзбекистонга Германия қўшимча кўмак ажратди

Яна 2 миллион евро:  пандемияга қарши курашаётган Ўзбекистонга Германия қўшимча кўмак ажратди

Фото: ЎзР президенти матбуот хизмати

Германия ҳукумати Ўзбекистонга коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида қўшимча 2 миллион евро ажратди. Бу ҳақда Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси хабар берди.

«Кўмак турлари ва чора-тадбирлари икки давлат ўртасида муҳокама қилинмоқда», — дейилади элчихона матбуот хизмати хабарида.

Аввал хабар берганимиздек, бир неча ҳафта муқаддам Германия Ўзбекистонга кислород баллонлари, тиббий ниқоблар, аравачалар ва комбинезонлардан иборат инсонварварлик ёрдами жўнатган эди.

Шунингдек, жорий йил июнь ойида Германия ҳукумати СOVID-19 тестлари учун ҳамда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига 480 минг евро ажратган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 30 март куни Германиянинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд расмий Берлин коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистонга кўмак беришга қарор қилганини «Xabar.uz»га маълум қилганди.

Гюнтер Оверфельд. Фото: «Xabar.uz»

«Германия Ўзбекистон билан мамлакат мустақилликка эришгандан буён яқин ҳамкорлик алоқаларини ва дўстона муносабатларини мустаҳкамлаб келмоқда. Коронавирусга қарши курашда ҳам Ўзбекистон билан биргамиз ва бу синовни муваффақият билан енгиб ўтамиз. Биз биргамиз, биз енгамиз!”, — деган эди немис дипломати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг