Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги йил озиқ-овқат ярмаркаси: иштирокчилар учун жойлар сони кун сайин камайиб бормоқда (видео)

Янги йил озиқ-овқат ярмаркаси: иштирокчилар учун жойлар сони кун сайин камайиб бормоқда (видео)

Тошкент шаҳрида уч ҳафта давомида бўлиб ўтадиган йирик тадбирда 1 000 000 дан ортиқ томошабин иштирок этиши кутилмоқда.

10 декабрдан 31 декабрга қадар Тошкент шаҳрида йирик тадбир – Янги йил озиқ-овқат ярмаркаси бўлиб ўтади. Ярмарка доирасида Янги йил байрамини нишонлаш учун керакли маҳсулотлар ва арзонлаштирилган нархлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси ва савдоси, пойтахтнинг етакчи ресторан ва кафеларининг тақдимотлари, концерт ва кўнгилочар дастурлар, шунингдек, ташриф буюрувчилар учун кўплаб интерактив тадбирлар ўтказилади.

Шаҳар марказий сайилгоҳининг қарийб йигирма гектар майдонида уч ҳафта давомида 10 000 дан ортиқ брендлар намойиш этилади. Байрам тадбирларида 1 000 000 дан ортиқ томошабинлар иштирок этади. Ўтказилаётган ярмаркада совғалар ва янги йил дастурхони учун зарур бўлган барча маҳсулотларни рақобатбардош нархларда харид қилишингиз, болаларни қизиқарли жойлар билан таништиришингиз ва, албатта, байрам муҳитидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Ярмарка ва концерт дастурида иштирок этиш мутлақо бепул.

Алишер Навоий номидаги саройда турли соҳаларда фаолият олиб борувчи тадбиркорлар учун тақдимот бўлиб ўтди. Тадбирда ярмарканинг имкониятлари, стенд ва савдо майдончалари намуналари намойиш этилди. Кўргазма иштирокчилари ихтиёрига ўйинчоқлар ва чироқлар билан байрамона безатилган, шунингдек, барча коммуникациялар билан жиҳозланган 334 та савдо шохобчалари тақдим этилади.

Ярмарка россиялик мутахассислар ва халқаро тажрибага эга маслаҳатчилар иштирокида ташкил этилмоқда. Кенг кўламли тадбир иштирокчиларига Бренд кунини ўтказиш, бренд фотозонасини ташкил қилиш ва истеъмолчилар орасида машҳурликни кучайтириш, лотереялар ўтказиш ва бошқа кўплаб имкониятлар тақдим этилади. Тажрибали тадбиркорларнинг кўпчилиги даромадли таклифни қўлдан чиқармаслик учун тақдимот тугаб улгурмасиданоқ иштирок этиш истагини билдиришди.

Анастасия Колесникова, бизнесни ривожлантириш бўйича мутахассис, Москва: «Мен сўнгги 10 йил давомида Россия ва кўплаб хорижий мамлакатларда озиқ-овқат маркетлари ва фестиваллар ўтказиб келмоқдаман. Назаримда, Tashkent City нафақат Осиё, балки Европадаги энг гўзал сайилгоҳлардан биридир. Ярмарка учун муносиб майдоннинг мавжудлиги эса жуда ҳам қувонарли. Ҳамма сайилгоҳларда ҳам бундай имкониятлар мавжуд эмас. Одамлар ўзларини қулай ҳис қилишлари учун катта майдон керак. Tashkent City сайилгоҳида эса ташриф буюрувчилар ўзларини қулай ҳис қилишлари ва вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча имкониятлар мавжуд. Ярмарка барча учун фойдали, негаки, энг ажойиб маҳсулотлар, ишлаб чиқарувчилар, супер нархлар, мусиқа ва кўплаб тадбирлар, барчаси бир жойда мужассамлашган. Бу ерда сиз ўзингизни катта бир оила аъзосидек ҳис қиласиз».

Ярмарканинг бошланишига атиги икки ҳафта қолди. Демак, шубҳаларни четга суриб, ҳаракат қилишни бошлаш вақти келди. Янги йил озиқ-овқат ярмаркасида иштирок этиш учун ариза топшириш ва батафсил маълумотларга эга бўлиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг: (+998) 95−144−41−41(+998) 33−343−88−88.

реклама

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг