Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

21 сентябрда коронавирусга чалинганлардан кўра тузалганлар кўпроқ

21 сентябрда коронавирусга чалинганлардан кўра тузалганлар кўпроқ

Фото: «Twitter.com»

Шу йилнинг 21 сентябрь куни мамлакатимизда 619 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, бугун 5 нафар коронавирусга чалинган бемор (3 нафар эркак, 2 нафар аёл) вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Жиззах, Андижон, Бухоро ҳамда Фарғона вилоятларида 674 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 52 259 нафар бемордан 48 606 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 215 нафар бемордан 536 нафари оғир, 283 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг