Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

34-ўлим: тошкентлик фуқаро коронавирусдан вафот этди

34-ўлим: тошкентлик фуқаро коронавирусдан вафот этди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари 34тага етди. Бугун эса жами учта ўлим кузатилди. 

Жумладан, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 49 ёшли Н.У. (аёл киши) бир неча кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик бўлишига қарамасдан шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмаган.

Жорий йил 3 июль куни бемор хусусий клиникада коронавирусга таҳлил топширган. Шу куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли 7-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Унга «Икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, кома I» ташхиси қўйилган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар томонидан доимий назоратга олинган.

Шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг