Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

+97. Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистонда аҳоли орасида коронавирус қайд этилди

+97. Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистонда аҳоли орасида коронавирус қайд этилди

2020 йил 7 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10459 (+97) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 59 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6690 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3732 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг