Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда коронавирусдан ўлим ҳолати рекорд даражага етди

АҚШда коронавирусдан ўлим ҳолати рекорд даражага етди

Фото: «9111.ru»

Америка Қўшма Штатларида коронавирус билан касалланган беморлар орасида кунлик ўлим ҳолати иккинчи марта тўрт мингдан ошди ва рекорд даражадаги 4 327 кишига етди. Бу ҳақда федерал ва маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бошқа очиқ манбалар маълумотларига таяниб Жонс Хопкинс университети хабар берган.

8 январь куни AҚШда кунига коронавирусдан вафот этган беморлар сони илк бор тўрт минг кишидан ошганди. Ўшанда 4085 та ўлим ҳолати қайд этилди.

Университет маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида шифокорлар АҚШда 215 805 та COVID-19ни юқтириш ҳолатини қайд этишди.

Жонс Хопкинс университети ҳисоб-китобларига кўра, Америка Қўшма Штатларида эпидемия бошланганидан буён 22,8 миллиондан ортиқ кишида коронавирус аниқланган, 380 мингдан ортиғи вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг