Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир ҳафтада 4 миллионга яқин COVID-19 ҳолати аниқланди

Бир ҳафтада 4 миллионга яқин COVID-19 ҳолати аниқланди

Фото: «News.yandex.uz»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, ўтган ҳафта давомида дунёда коронавирусга чалинганлар сони қарийб 4 миллионтага кўпайди.

ЖССТнинг хабар беришича, 29 ноябрь ҳолатига кўра дунёда 61,8 миллиондан зиёд COVID-19 ҳолати қайд этилди. Шунга қарамай, ўтган ҳафтадаги ўсиш (3 935 330) бир ҳафта олдинги кўрсаткичга (4 060 891) қараганда пастроқ бўлди.

Пандемия бошлангандан буён вафот этган беморлар сони 1,4 миллион кишидан ошди. Ўтган ҳафта ичида 69 минг киши ҳаётдан кўз юмди. Ташкилот маълумотларига кўра, ўтган ҳафта ўлим ҳолати энг кўп ўсиши Шимолий ва Жанубий Америкада кузатилган.

Сентябрь ойидан бошлаб ҳар ҳафта COVID-19 билан касалланганлар сони олдинги ҳафтадаги кўрсаткичлардан ошиб, рекорд даражага етган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг