Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода буюм бозорлари ёпилади, транспорт ҳаракати чекланади

Бухорода буюм бозорлари ёпилади, транспорт ҳаракати чекланади

Фото: Xabar.uz

Бухорода жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, номаълум муддатга қадар жамоат транспортлари сони ва ҳаракатланиш вақти вақтинча чекланади ҳамда буюм бозорлари фаолияти тўхтатилади, деб хабар бермоқда ЎзА.

Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича вилоят комиссиясидан олинган маълумотга кўра, аҳоли орасида касаллик ортиб бораётгани, Бухоро шаҳри «сариқ» ҳудуд тоифасига киритилганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Кейинги 14 кун давомида аҳоли орасида касалланиш ҳолати қайд этилмаса (охирги маротаба 26 июнь куни аниқланган) комиссия қарори билан жамоат транспортлари ҳаракатланиши ва буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши таъкидланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг