Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

COVID-19 бепуштлик келтириб чиқарадиган касалликлар сирасига кирмайди — мутахассис

COVID-19 бепуштлик келтириб чиқарадиган касалликлар сирасига кирмайди — мутахассис

Иллюстратив фото

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.  Унда аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарилди.

Коронавирус инфекцияси билан касалланганда кўз билан боғлиқ касалликлар ҳам келиб чиқадими?

— Тадқиқотчи олимларнинг аниқлашича, конъюнктивит, яъни кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши коронавирус касаллигининг белгиларидан бири бўлиши мумкин.

Италиялик олимлар коронавирус бурун шиллиқ қаватида аниқлангандан бир ҳафта ўтиб кўз шиллиқ қаватида ҳам учрашини тадқиқотларида таъкидлашган. Шунинг учун  коронавирус касаллигини даволаётган шифокорлар нафақат бурун ва оғиз, балки кўзларни ҳам ҳимоя қилиш борасида ҳам огоҳлантирилади.

Хитой шифокорларининг тажрибасида ҳам коронавирус билан даволанаётган беморларда 1 фоиз ҳолатда конъюнктивит аниқланган.

Кўп болалар коронавирус касаллигидан вафот этаётгани ростми?

— Республикамизда коронавирусдан зарарланган ва шу касалликдан вафот этаётган беморлар ёши, лавозимидан қатъи назар шу кунгача аниқ маълумотлар берилиб келинаяпти.

Кўп ёш болалар касалланиб ўлиб кетаётганлиги ҳақидаги маълумотлар ёлғон.

Бунинг устига таъкидлаш жоизки, коронавирус касаллиги ёш болаларда енгил ўтади ва аксарият ҳолларда жиддий асоратларсиз соғайишади.

Болалар коронавирус билан касалланса, келажакда саломатлигига таъсир кўрсатиши, масалан бепуштликка олиб келиши мумкинми?

— Коронавирус касаллиги мутлақо янги касаллик бўлиб, ҳали у ҳақида етарли маълумотга эга эмасмиз. Алоҳида бу борада илмий изланишлар амалга оширилмаган.

Қолаверса, касаллик ёш болаларда жуда енгил формада ўтаяпи, шунинг учун келажакда бирор  бир жиддий асорат қолдириши ҳақида башорат қилиш нотўғри бўлади.

Фикримизча, COVID-19 келажакда фарзанд кўрмаслик (бепуштлик) каби ҳолатларни  келтириб чиқарадиган касалликлар сирасига кирмайди.

Отамда сурункали қандли диабет касаллиги бор. Қаерга борса Covid 19 билан касалланганлар ётибти дейишмоқда, даволаниш учун қаерга мурожаат қилсак бўлади?

— Дунё миқёсида пандемия бошланганидан кейин республикамизда ҳам карантин туфайли кўпгина шифохоналар фаолияти (профили) ўзгартирилди.

Отангизни даволатиш учун яшаш жойингиз бўйича поликлиникага мурожаат қилсангиз ҳозирда фаолият кўрсатаётган шифохоналар тўғрисида аниқ маълумот олишингиз мумкин.

Бунинг устига кейинги пайтларда профилини ўзгартирган муассасалар, бирин-кетин қайтадан ўзларининг аввалги фаолиятини тикламоқда.

Қўшни давлатлар билан чегара қачон очилади?

— Бугунги кунда Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги  билан биргаликда барча турдаги халқаро қатновларни  тиклаш бўйича  хорижий мамлакатлар билан  музокаралар олиб борилмоқда ва қатновларни босқичма-босқич тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг