Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирусни юқтирган одамларда қанча вақтгача иммунитет сақланиб қолиши ойдинлашди

Коронавирусни юқтирган одамларда қанча вақтгача иммунитет сақланиб қолиши ойдинлашди

Фото: «Tvcom-tv.ru»

АҚШда Ла-Хойя иммунология институти олимлари COVID-19 билан касалланган одамларда иммунитет қанча вақтгача сақланиб қолишини аниқлашди. Тадқиқот натижалари «bioRxiv» порталида чоп этилди.

Институт мутахассислари COVID-19нинг енгил шакли билан оғриб ўтган 19 ёшдан 81 ёшгача бўлган 185 нафар беморнинг қон намуналаридан бир неча марта таҳлил олишди. Сўнгра улар қонни иммун тизимнинг тўртта таркибий қисмига таҳлил қилишди: антитанача, В-ҳужайралар ва Т-ҳужайраларнинг икки тури.

Тадқиқот натижасида иммунитет олти ой ва ундан ортиқ вақт давомида сақланиб қолиши маълум бўлди. Боз устига, олти ойдан сўнг қондаги B-ҳужайралар бир ойдан кейингига қараганда фаолроқ бўлади. Т-ҳужайралар сони эса уч-беш ойдан сўнг камаяди.

«Антитанача, В-ҳужайралар хотираси, CD4 + Т-ҳужайралар ва CD8 + Т-ҳужайралар, шунингдек, SARS-CoV-2га хотирани комплексли тарзда ўрганилганда, SARS-CoV-2 иммун хотирасининг ҳар бир таркибий қисми турли генетикани намойиш қилиши аниқланди», — дейилади тадқиқотда.

Қайд этилишича, B-ҳужайралар бир неча йиллар давомида коронавирусни аниқлашга ёрдам берадиган иммун хотирани сақлаб қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг