Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 20 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 20 мингдан ошди

2020 йил 7 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 (+248) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 15 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 13 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 69 ёшли С.Б. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли Н.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 286 нафар, Тошкент вилоятида 164 нафар, Андижон вилоятида 20 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, жами 472 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 20 059 (+472) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 817 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг