Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда коронавирус юқтирган 59 ёшли эркак вафот этди

Тошкентда коронавирус юқтирган 59 ёшли эркак вафот этди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтимиздаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Унга «Юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония» ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда шу куни коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Бемор (эркак киши) охирги 7 йил давомида юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган. Доимий гемодиализ муолажасини олиб турган.

Шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 28-ўлим қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг