Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ucell шифокори ходимларга онлайн маслаҳат берди

Ucell шифокори ходимларга онлайн маслаҳат берди

Фото: Ucell матбуот хизмати

Ҳозирги кунда COVID-19 вируси тўғрисида хабардор бўлиш ва уйда, ишда хавфсиз қолиш жуда муҳимдир.

23 июл куни Ucell академияси таркибида компания ходимлари учун «COVID-19. Нимани билишингиз керак?» веб-семинари бўлиб ўтди. Вебинарни Ucell компанияси шифокори — Барно Юлдашева олиб борди.

Барно Балтабаевна – юқори тоифали шифокор, 20 йиллик иш тажрибасига эга терапевт ва кардиолог. Ахборот сессиясида бир вақтнинг ўзида компаниянинг 30 га яқин ходими иштирок этди.

Вебинар иккита асосий бўлимдан иборат эди: биринчиси – ўқув қисм, иккинчи қисм савол-жавоблар. Иштирокчилар касалликнинг олдини олиш ва аломатлар ҳақида саволлар беришди ва шифокордан тавсиялар олдилар: соғлиқни сақлаш учун қандай профилактик чоралар кўриш керак каби.

Компания шифокори уйда касалликларнинг олдини олиш усуллари билан таништирди. Иммунитетни қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган маслаҳатлар берди. Шунингдек, даволаниш ва касалликка бўлган ёндашув ҳақида кўплаб мисоллар келтирди. Доктор Юлдашеванинг таъкидлашича, бирон бир шубҳа бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш жуда муҳимдир.

Фарҳод Исроилов, Лойиҳаларни бошқариш бўйича мутахассис:

Компания ўз ходимларига ғамхўрлик қилиши, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга маъсулиятли муносабатда бўлиши катта аҳамиятга эга.

Ucellнинг барча офисларида хавфсиз ишлаш учун шароитлар ўз вақтида яратилган: кўпчилик ходимлар масофавий иш тарзига кўчирилган, офисда қолганлар эса ҳар куни зарур ҳимоя воситалари билан таъминланмоқда.

«COVID-19. Нимани билишингиз керак?» вебинари ҳам компания ходимларига бўлган эътиборининг яна бир белгисидир. Саволлар кўп эди. Барно Балтабаевна барчасига тўлиқ ва батафсил жавоб бердилар. Ишончим комилки, кўпчилик керакли ва фойдали маълумотга эга бўлди.

 Ахборот вебинарида қатнаша олмаган барча ходимлар HRМ тизимининг янги ечимидан фойдаланган ҳолда видеони онлайн кутубхонада кўришлари имкони яратилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг