Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар коронавируснинг даҳшатли қуролини аниқлашди

Олимлар коронавируснинг даҳшатли қуролини аниқлашди

Фото: «Vestiprim.ru»

АҚШда Калифорния университети олимлари COVID-19 касаллигини чақирувчи SARS-CoV-2 вируси коронавирусни юқтириш учун пайпаслагичга ўхшаш ўсимталардан фойдаланишини аниқлашди. Бу ўсимталар уларнинг бутун организмга тез тарқалишига ёрдам беради, дея хабар берди «Financial Times» газетаси.

Лойиҳага раҳбарлик қилаётган профессор Неван Кроганнинг сўзларига кўра, вирус ҳужайраларининг даҳшатли нишлари бўлиб, улар бошқа ҳужайраларнинг қобиғини тешиб киради. «Бизнинг фаразимиз шундан иборатки, айнан улар касаллик юқишини тезлаштиради», — деди у.

Таъкидланишича, аксарият вирусларнинг бундай пайпаслагичлари бўлмайди. Ушбу кашфиёт коронавирусга қарши курашда қўлланилиши мумкин бўлган бир қатор дори-дармонларни аниқлашга ёрдам беради. Уларнинг кўпчилиги илгари саратонни даволаш учун ишлаб чиқилган, дейилади ҳужжатда.

Март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 пандемиясини эълон қилди. Маълумотларга кўра, коронавирусга чалинганлар сони бутун дунё бўйича 9,6 миллион кишидан ошиб кетди, вафот этганлар сони эса 500 минг кишига яқинлашиб қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг