Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги касалланиш ҳолатларининг ҳаммаси икки ҳудудда қайд этилди

Янги касалланиш ҳолатларининг ҳаммаси икки ҳудудда қайд этилди

Фото: «Alternative-presseschau.com»

2020 йил 21 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 259 (+189) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 110 нафари Тошкент вилоятида, 79 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 396 нафар, Тошкент вилоятида 130 нафар, Наманган вилоятида 85 нафар, Жиззах вилоятида 30 нафар, Андижон вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 48 606 (+674) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 215 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг