Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зойир Мирзаев қашқадарёликлар ва воҳа меҳмонларига мурожаат қилди

Зойир Мирзаев қашқадарёликлар ва воҳа меҳмонларига мурожаат қилди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев воҳа аҳолисига карантин қоидалари қатъий риоя қилишларини сўраб мурожаат йўллаган. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда. Ушбу мурожаат билан қуйида танишишингиз мумкин:

«Ҳурматли воҳадошлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, «Яшил ҳудуд» – бу ҳамма нарса қилиш, мақсадсиз кўчага чиқиш, дегани эмас.

Бугун, 2020 йил 22 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 (+39) нафарни ташкил қилмоқда. Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари аҳоли орасидан қайд этилиши барчамизни карантин қоидаларига жиддий амал қилишга чорловдир.

Шу муносабат билан, вилоят раҳбари сифатида яна бир бор Сиз азизларга мурожаат қилмоқчиман:

– Барча ҳудудлар учун белгиланган карантин қоидалари, хусусан, кўчада ниқобда бўлиш, жамоат жойларида масофа сақлаш, дезинфекция, шахсий гигиена сингари бир қатор қоидаларга «Яшил ҳудуд»да ҳам амал қилиш кераклигини унутманг. Шунингдек, «Яшил ҳудуд»да ҳамон 65 ёшдан ошган кексаларга «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига амал қилиш тавсия этилади. Мақсадсиз кўчага чиқманг. Уйда қолинг!»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг