Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Венеция кинофестивали очилмоқда

Бугун Венеция кинофестивали очилмоқда

Фото: ТАСС

Бугун, 28 август санасида Италиянинг Лидо оролида 81-Венеция кинофестивали очилади. Бу дунёдаги энг кўҳна кинофестивалдир.

Фестивални кинорежиссёр Тим Бёртоннинг «Битлжус Битлжус» филми очиб бериши кутилмоқда — бу 1988 йилда суратга олинган филмнинг давомидир.

Бу йил фестивалнинг асосий дастурига 21 та филм киритилди. Испан режиссёри Педро Алмодоварнинг «Қўшни хона» филми (бош ролларда — Тилда Суинтон ва Жулианна Мур), «Жокер»нинг иккинчи қисми (кинорежиссёр — Тодд Филлипс, бош ролларда — Ҳоакин Феникс ва Леди Гага), австралиялик режиссёр Жастин Курзелнинг «Буйруқ» (бош ролда — Жуд Лоу), чилилик режиссёр Пабло Ларраинанинг «Мария» филми шулар жумласига киради.

Умуман олганда, мукофотларга даъвогар филмлар талайгина.

Асосий танловнинг ҳакамлар ҳайъатидан Изабел Юппер (раис), Жеймс Грэй, Жузеппе Торнаторе сингари кино оламининг таниқли шахслари ўрин олган.

Кинофестивал 7 сентябрга қадар давом этади ва мукофотлар топширилади.

Мукофотлар:

  • «Олтин шер» — энг яхши филмга;
  • «Кумуш шер» — энг яхши режиссёрга;
  • «Волпи кубоги» (иккита) — энг яхши эркак ва аёл актёрга;
  • Озелла мукофоти — энг яхши сценарийга;
  • Марчелло Мастроянни мукофоти — энг яхши ёш эркак ёки аёл актёрга;
  • Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти

Фестивал қоидаларига кўра, «Волпи кубоги» «Олтин шер» билан мукофотланган филмда суратга тушган актёр ёки актрисага берилмайди. Замонавий қоидаларга кўра, мукофотлар бир нечта филм ўртасида тақсимланиши мумкин эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг