Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Голливуд актёри Доналд Сазерленд 89 ёшида вафот этди

Голливуд актёри Доналд Сазерленд 89 ёшида вафот этди

Канадалик таниқли актёр Доналд Сазерленд 89 ёшида вафот этди. Variety нашри ёзишича, актёр узоқ давом этган хасталикдан сўнг 20 июн санасида Майамида оламдан ўтган.

Доналд Сазерленд «Ҳарбий-дала госпитали», «Ғурур ва андиша», «Манфаатли таклиф», «Оддий одамлар» ва бошқа 160 дан ортиқ филмларда рол ўйнаган.

«Эмми» ва «Олтин глобус» мукофотларини қўлга киритган актёр ярим асрдан кўпроқ фаолияти давомида ёвузлар, антиқаҳрамонлар, романтик қаҳрамонлар ва мураббийлар образларини яратди. Айниқса, яқин йилларда «Ҳаёт-мамот ўйинлари» франшизасидаги ёвуз президент Сноу образи билан унинг кино оламидаги нуфузи янада ошган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг