Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ибрат» ва «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильмларининг миллий телевизион премьераси бўлиб ўтади

«Ибрат» ва «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильмларининг миллий телевизион премьераси бўлиб ўтади

8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами муносабати билан юртимиз телеканалларида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан «Ибрат» ва «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильмларининг миллий телевизион намойиши ўтказилади.

«Ибрат» тарихий-бадиий фильми етук маърифатпарвар, адабиётшунос, тилшунос, жадидчи олим Исҳоқхон Ибратнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида бўлиб, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Киномания» киностудияси томонидан суратга олинган.

«Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильми эса драматург, публицист, жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Беҳбудий ҳақида бўлиб, фильм агентлик буюртмасига биноан «Инсон”»киностудияси томонидан тасвирга олинган.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг