Жонни Депп собиқ хотинидан 50 миллион доллар ундирмоқчи
Ҳолливуд актёри Жонни Депп собиқ хотини Эмбер Ҳёрдни судга берди ва туҳмат қилгани учун ундан 50 миллион доллар ундирмоқчи. Бу ҳақда «People» журнали ёзмоқда.
Деппнинг адвокатлари Ҳёрднинг уйдаги зўравонлик даъвосини «уйдирма» дея, актёр ҳеч қачон рафиқасини ҳақорат қилмаганини таъкидлашмоқда.
— Унга (Жонни Депп)га нисбатан 2016 йили қўзғатилган айблов туҳмат. Бу жамоатчилик эътиборини тортиш ва Хёрднинг карьерасини яхшилаш мақсадида ўйлаб чиқилган ёлғон, — таъкидлашди Деппнинг вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, Эмбер Ҳёрд собиқ турмуш ўртоғини унинг юзига қарата телефонини улоқтириб юборганини таъкидлаб, ҳатто кўкарган юзининг фотосуратини илова қилганди. Жонни Депп эса «GQ» журналига берган интервьюсида ёлғон айбловлар сабаб омма олдида «бош кўтара олмай қолганини» таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter