Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Кино 5 кунда» танлови ғолибларига совринлар афсонавий актёр Люк Бессон томонидан топширилади

«Кино 5 кунда» танлови ғолибларига совринлар афсонавий актёр Люк Бессон томонидан топширилади

Фото: «Almode.ru»

Одатда халқаро фестивалларда кўпгина янгиликлар сир сақланади. Тошкент халқаро кинофестивалининг ташкилотчилари ҳам таниқли меҳмонлар ҳақидаги маълумотларни сир сақлашмоқда. Аммо ички манбалардан маълум бўлишича, «Кино 5 кунда» танлови ғолибларини франциялик машҳур кинорежиссёр, сценарист, продюсер ва ёзувчи Люк Бессоннинг шахсан ўзи тақдирлайди.

«Кино 5 кунда» ёш киноижодкорлар танлови бўлиб, иштирокчилар турли мукофотлар — дипломлар, ҳайкалчалар ва пул мукофотлари билан тақдирланади. Ҳар бир ёш бу мукофотни қўлга киритишни, айниқса, уни Люк Бессоннинг қўлидан қабул қилиб олишни орзу қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Кино 5 кунда» танловини мақсади, миллий кинони қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга қаратилган. Танлов иштирокчилари дастурга мувофиқ беш кун ичида ўзбек урф-одатлари, маданияти ва тарихига оид фильмларни суратга олишлари керак бўлади.

Куни кеча франциялик машҳур кинорежиссёр, сценарист, продюсер ва ёзувчи Люк Бессон «Ипак йўли дурдонаси» — Тошкент халқаро кинофестивалига ташриф буюриши ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг