Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли актёр кўчада мушт еди

Таниқли актёр кўчада мушт еди

Фото: Zuma / TASS

Америкалик актёр ва режиссёр 66 ёшли Стив Бушеми Манҳэттен (Ню-Йорк)даги ҳужум оқибатида шифохонага ётқизилди. Унинг матбуот котиби The New York Post нашрига маълум қилишича, Бушемининг юзи ва чап кўзи шишган.

«Стив Бушеми Манҳэттенда сайр қилиб юрганида тасодифий зўравонликнинг навбатдаги жабрланувчисига айланди», — деди матбуот котиби.

Полиция маълумотларига кўра, воқеа 8 май санасида куппа-кундузи юз берган, Бушеми Кипс кўрфази бўйлаб сайр қилиб юрганида нотаниш шахс унга яқинлашиб юзига мушт туширган.

Зўравон ҳозирча топилган эмас, ҳужумга нима сабаб бўлгани ҳам номаълум.

The New York Post ёзишича, бу Ню-Йорк кўчаларида машҳурларга қилинаётган биринчи ҳужум эмас. Яқинда югуришга чиққан актёр Майкл Штубаргнинг бошига тош билан уришганди.

Стив Бушеми «Эмми» ва «Олтин глобус» мукофотлари лауреати. «Сирли поезд», «Аламзада», «Армагеддон», «Ҳаводаги қамоқхона», «Фарго» филмлари, «Сопрано» сериали орқали мухлисларга яхши таниш. Қизиғи, ўзи ҳам кинодаги роллари орқали турли ёвуз ва савдойиларни жонлантирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг