Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

3 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

3 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 3 йилдан буён Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс ушланди.

Мазкур, 38 ёшли Бабаянц Роберт Владимирович исм-шарифли шахс бир қанча фирибгарлик жиноятларини содир этиб, фуқароларга жуда кўп миқдорда зарар етказганликда айбланиб, Ўзбекистон ИИВ томонидан 2021 йилдан буён қидирувда бўлган.

Айни пайтда у Тошкент шаҳрига депортация қилинган.

«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади», – дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин сўнгги йилларда Ўзбекистонда тергов ва суддан яширинган айрим шахсларнинг Туркия ҳудудида яширинишга уриниш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар кузатилаётгани ва Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий ёрдам тадбирлари доирасида бу каби шахсларга нисбатан жиноий таъқибни амалга ошириш ишари олиб борилаётгани хабар қилинган эди.

Жумладан, биргина 2024 йилнинг 10 ойида жавобгарликдан қутулиш мақсадида йиллар давомида қардош давлат ҳудудида яшириниб юрган 37 нафар айбланувчилар қўлга олиниб, одил судлов ҳукмига ҳавола этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг