Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

5 та ҳудудда ичимлик ва оқова сув таъминоти тажриба тариқасида хусусий секторга берилади

5 та ҳудудда ичимлик ва оқова сув таъминоти тажриба тариқасида хусусий секторга берилади

Фото: Xabar.uz

2024 йил 1 июлдан тажриба тариқасида Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик ва оқова сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади. Бу “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида кўзда тутилган.

Қарорга кўра, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 апрелгача алоҳида йўналишлар бўйича қуйидаги акциядорлик жамиятлари ташкил этилади:

  • ҳудудий магистрал сув таъминоти ташкилотлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари.

2024 йил 1 январдан:

  • ичимлик сув ва оқова сувни чиқариб юбориш нархлари маҳсулот таннархига киритилган харажатлар, тизимни ривожлантириш, молиявий харажатлар, солиқлар ва мажбурий тўловлардан келиб чиқиб шакллантирилади;
  • янги қуриладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги объектлар ва тизимларни лойиҳалаштиришда мазкур ҳудуднинг тўлиқ қамров даражасини инобатга олиш талаби ўрнатилади.

Ҳужжатга мувофиқ, 2024–2026-йилларда:

  • ичимлик сув таъминоти оғир бўлган жами 813 та маҳалла ичимлик сув билан таъминланади;
  • 124 693 та хонадонга ичимлик сув тармоқлари уй хўжалигигача етказилади;
  • 130 та аҳоли яшаш пунктларида давлат ижтимоий буюртмаларини бериш орқали ичимлик сув таъминоти йўлга қўйилади;
  • 792 090 нафар истеъмолчилар ичимлик сув учун ҳисоблагичлар билан таъминланади.

Сентябр ва октябр ойларида Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини яхшилаш, озиқ-овқат экинларини экиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказганди. Ўшанда давлат раҳбаари эскирган ичимлик суви насосларини энергия тежамкорига алмаштириш бўйича масъулларга топшириқ берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг