Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати ваколатини топширди

Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати ваколатини топширди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Абдумавлон Қосимов ўз аризасига биноан муддатидан олдин истеъфога чиқарилди.

Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутат Абдумавлон Қосимовнинг муддатидан олдин истеъфога чиқишини маъқуллаган, кенгашнинг 27 январь куни бўлиб ўтган 77-сессиясида қарор қабул қилинган. Депутатнинг ўзи истеъфога чиқиш ҳақида ариза берган. Депутат кенгаш котибияти мудири лавозимида ҳамда ижтимоий тармоқлар ва кенгаш сайтини назорат қилиб борган.

Маълумот учун, Абдумавлон Қосимов 2020 йил январь ойида «Адолат» партиясидан 45-Қоратош округи депутати этиб сайланган, депутатлик ваколати 2025 йилнинг январигача амал қилиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент шаҳар собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шаҳар кенгаши депутатлиги ваколати муддатидан олдин тўхтатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг