Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Асила Мирзаёрова 100 метрга югуриш дастурида ҳам қатнашди

Асила Мирзаёрова 100 метрга югуриш дастурида ҳам қатнашди

Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида 100 метр масофага югуришда саралаш баҳслари ўтказилди.

Унда иштирок этган ўзбекисонлик спортчи Асила Мирзаёрова  13.08 сония натижа қайд этди. Бироқ ушбу кўрсатгич спортчининг финалга чиқиши учун етарли бўлмади.

Қайд этилишича, 100 метрга югуриш дастури Асила Мирзаёрова учун янги йўналиш ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Асила Мирзаёрова узунликка сакраш беллашувларида 5.24 метр натижа қайд этган ҳолда Паралимпия ўйинлари рекордини янгилаган ва олтин медалга сазовор бўлган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг