Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 2 даражадан пасайиб кетди – мутахассис

Айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 2 даражадан пасайиб кетди – мутахассис

Ўзгидромет бугун кундузи ёғингарчилик кутилмаслиги, фақат Фарғона водийси, Сурхондарё ва Токент вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шунингдек, айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача бўлиши ҳақида хабар берган эди.

Гидрометеоролог Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, Қамчиқ довонидаги денгиз сатҳидан 2,2 км баландликдаги «Қамчиқ» метеорологик станцияда соат 17:00 ҳолатига ҳаво ҳарорати +2.2 даражагача пасайиб кетган.

Довондан кесиб ўтган автомобиль йўли юқори қисмларида қор ёғаётгани ҳам айтилмоқда.

Шунингдек, Жиззах вилояти Зомин туманининг денгиз сатҳидан 2,4 км баланд қисми «Суффа» платосида ҳам ҳаво ҳарорати соат 18:50 ҳолатига +2 даражадан пасайиб кетган.

«Ўзбекистон айни дақиқаларда марказида атмосфера босими 1030 гПа гача бўлган антициклон жанубий чеккасида турибди. Ҳудудларда ҳаво ҳарорати паст ва аҳоли бу ҳароратни шамол ҳисобига янада пастроқ ҳис қилмоқда», – деб ёзмоқда мутахассис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг