Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айрим товарлар импортида 2024 йилгача божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади – Фармон

Айрим товарлар импортида 2024 йилгача божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади – Фармон

Президентнинг жорий йил 23 мартдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати (36 та) тасдиқланди.

Шунингдек, айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилган.

Жумладан:

  • йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
  • пишлоқ ва твороглар;
  • янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
  • янги олма, нок ва беҳи;
  • буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
  • какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.

Эслатиб ўтамиз, илгари мазкур муддат Президентнинг 2022 йил 31 майдаги фармонига асосан 2023 йилнинг 1 июлига қадар эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг