Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода юк машинаси тепловоз билан тўқнашиб кетди

Бухорода юк машинаси тепловоз билан тўқнашиб кетди

Кеча, 6 июнь куни Бухоро вилояти Когон туманидан ўтувчи темир йўлда тепловоз ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Жорий йилнинг 6 июнь куни тахминан соат 16:10 ларда Когон тумани ҳудудидан ўтувчи қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ҳаракатланиб келаётган поезд тепловози Бухоро тумани Зарманоқ маҳалласида яшовчи Б.И. бошқарувидаги «Chakman» русумли юк машинаси билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур тўқнашув натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, фақатгина транспорт воситаларига бироз техник шикаст етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг