Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди эски намунадаги «права»ни онлайн алмаштириш мумкин

Энди эски намунадаги «права»ни онлайн алмаштириш мумкин

Жорий йилнинг 30 январидан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан туриб ЯИДХП (my.gov.uz) орқали олиш мумкин.

Бунинг учун:

  • Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ёки авторизациядан ўтади ва ариза юборади;
  • Ариза шакллантириш жараёнида фойдаланувчининг ID карта ёки биометрик паспортидаги расмдан фойдаланишга розилик билдиради, расмдан фойдаланишни рад этган тақдирда янги расмга тушиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига ташриф буюради;
  • Компьютер ёки мобил телефон ёрдамида имзо чекади;
  • Тўловлар амалга оширилади (БҲМнинг 70 фоизи – яъни 210 000 сўм) ва қўшимча тўлов (25 000 сўм) эвазига почта хизмати орқали икки иш кунида ҳайдовчилик гувоҳномаси аризачи берган манзилга етказиб берилади.

Агар фуқаро гувоҳномани ўзи бориб олишни истаса, аризада белгиланган ДХМга ташриф буюради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг