Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Энг тоза маҳалла» танлови ўтказилади: ғолибларга — электромобил

«Энг тоза маҳалла» танлови ўтказилади: ғолибларга — электромобил

Президент Фармонига мувофиқ (2024 йил 4 январ, ПФ-5-сон), Экология вазирлигининг санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишларини бажарадиган ишчилари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи, узоқ вақт (камида 10 йил) ва садоқатли меҳнат қилган ишчилари учун ҳар йили «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танловини ўтказиш таклифига розилик берилди.

Шунингдек, эндиликда ҳар йили «Энг тоза маҳалла» танлови ўтказилиб, ғолиб бўлган 14 та маҳаллага Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

  • маҳалланинг тегишли жамғармасига чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, маҳалладаги ижтимоий объектларга чиқинди контейнерларини ўрнатиш ва дарахтларни экиш учун жами 500 млн сўмдан ўтказиб берилади;
  • хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобил харид қилиш ва топшириш чоралари кўрилади;
  • санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишларини бажарадиган ишчилари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчиларига, экофаолларга ҳамда жамоатчилик экология назоратчиларига Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ой 100 тадан велосипед ва бошқа мукофотлар берилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг