Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрондаги президентлик сайловларининг 2-турига фақат икки номзод ўтди

Эрондаги президентлик сайловларининг 2-турига фақат икки номзод ўтди

Эронда ўтказилган 14-президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ислоҳотчилар қанотидан номзод Масуд Пезешкиян ва консерваторлар қанотидан номзод Саид Жалилий иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси сайлов штабининг вакили Моҳсен Эсламийга таяниб Anadolu хабар бермоқда.

Овозларни санаш жараёни тугалланган, мамлакат бўйлаб очилган 59 минг сайлов қутиларида 24 миллион 535 минг 185 та сайлов бюллетенлари санаб олинган.

Сайлов бюллетенлари санаб чиқилгач, Масуд Пезешкиян 10 миллион 415 минг 191 овоз тўплаб, 42,5 фоизлик натижа билан етакчи бўлди. Ўз навбатида, консерватив қанот номзоди Саид Жалилий 9 миллион 473 минг 298 нафар овоз тўплаб, овоз беришнинг биринчи босқичини 38,6 фоиз натижа билан иккинчи ўринда якунлади.

Шу тариқа, ягона ислоҳотчи номзод Пезешкиян ва консерватив Жалилий 5 июл куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларининг иккинчи босқичига йўл олади.

Айни пайтда Муҳаммад Бағир Ғолибаф 13,8 фоиз билан учинчи, Мостафа Пурмоҳаммади эса 0,8 фоиз овоз билан тўртинчи ўринни эгаллаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг