Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада ИИО ходимига пора таклиф қилган аёл қўлга олинди

Фарғонада ИИО ходимига пора таклиф қилган аёл қўлга олинди

Фарғона вилояти Бешариқ туманида Ички ишлар органи ходимига 3000 АҚШ доллари пора таклиф қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Наманган шаҳрилик 1989 йил туғилган аёл Бешариқ туманига қарашли тергов бўлими суриштирувчиларига мурожаат қилиб, жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айб эълон қилиниб, қамоққа олинган танишини қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиши ва айбловни олиб ташлаши учун 3000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Ходимлар пора бериш жиноят эканини бир неча бор тушунтиришига қарамай аёл пора таклиф қилишда давом этгани айтилмоқда.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро ходимга 2100 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ушланиб, пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 211-моддаси, биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг