Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар берганларга мукофот пули ажратилади

Манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар берганларга мукофот пули ажратилади

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол иштирок этган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.

Ушбу тартиб  кеча, 5 июн куни қабул қилинган «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида белгилаб қўйилди.

Қарорга кўра, 1 октябрга қадар манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шакллари тасдиқланади.

Шунингдек, «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни (Қонун) билан ўрнатилган талаблар ва механизмларни давлат органлари ва ташкилотларида самарали жорий этиш, бу жараёнда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда улар учун зарур тушунтириш ишларини олиб бориш давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади.

Қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика идоралараро комиссияси таркиби тасдиқланди.

Бош вазир раҳбарлигида Республика идоралараро комиссияси:

  • 1 июлга қадар Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантиради;
  • Қонун кучга киргунга қадар иш гуруҳлар тузган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларида ўрганишлар ташкил этади;
  • Қонун кучга киргандан кейин ҳар чоракда  давлат органлари ва ташкилотларда қонунбузилиш ҳолатларини таҳлил қилиб боради;
  • ҳар ярим йилда давлат органларининг биринчи раҳбарлари иштирокида Қонун ижросини танқидий муҳокама қилиб боради.
  • Комиссия 2024 йил 1 июлгача Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантиради.

Қонун билан ўрнатилган тартибларни самарали жорий этиш давлат органларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг