Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда сифатсиз «дом» қураётган компания масъуллари жавобгарликка тортилди

Навоийда сифатсиз «дом» қураётган компания масъуллари жавобгарликка тортилди

Кеча ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида «Zarafshan golden group» МЧЖ томонидан қурилаётган 12 қаватли турар-жой биносининг ҳолати акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларида объектнинг йиғма темир-бетон конструкциялар асосида рамали типда қурилиши кўзда тутилган. Ташқи томондан тўлдирувчи сифатида газоблок қурилиш материалидан фойдаланиш кўрсатилган.

Айнан видеолавҳада акс этган газоблок тўлдирувчи материалининг асосга маҳкамланиш тартиби лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги, боғлаш, мустаҳкамлаш чизмалари ва қирқимлари лойиҳага аниқ киритилмаганлиги сабабли, Навоий вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан «ТошуйжойЛИТИ» АЖ Навоий филиали масъул ходими Ж.Рустамовга, газоблок материалининг норматив талабларга зид равишда монтаж қилиниши бўйича «Zarafshan golden group» МЧЖ масъул ходими А.Хожиевга, шунингдек, қурилиш-пудрат ва лойиҳа ташкилотининг тегишли вакилларига ҳам такрорий равишда МЖтКнинг 99-моддаси тегишли қисмларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган. 

Вазирлик берган маълумотга кўра, сифатсиз бажарилган газоблок териш ишлари 15 кун аввал ҳудудий назорат инспекцияси томонидан аниқланиб, жойида буздириб ташланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг