Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган ҳафта сотилган авторақамларнинг энг қиммати 315,2 млн сўм бўлган – Биржа

Ўтган ҳафта сотилган авторақамларнинг энг қиммати 315,2 млн сўм бўлган – Биржа

Жорий йил 10 июндан 16 июнгача бўлган даврда avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 66 906 та (шундан 59 405 таси жисмоний шахслар ва 7 501 таси юридик шахслар) автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жойлаштирилган.

Ҳисобот даврида 3 911 та авторақамлар бўйича ауцион савдолар амалга оширилган бўлиб, уларнинг жами суммаси 16 млрд 44,6 млн сўмни ташкил этди. Амалга ошган битимларнинг 95 фоиз улуши жисмоний шахсларга (15 млрд 230,9 млн сўмга тенг 3 742 та авторақам) ва 5 фоиз улуши юридик шахсларга (813,7 млн. сўмга тенг 169 та авторақам) тўғри келади.

Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 4,1 млн сўмни ташкил этиб, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 315,2 млн сўмни ташкил қилди.

Бундан ташқари, avtoraqam.uzex.uz ахборот тизимида рўйхатдан ўтган талабгорлар сони 713 708 нафарни ташкил этмоқда, шулардан 685 803 нафари жисмоний шахслар ва 27 905 нафари юридик шахсларга тўғри келади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг