Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжон президенти Тошкентдаги Ҳайдар Алиев ёдгорлигига гул қўйди

Озарбайжон президенти Тошкентдаги Ҳайдар Алиев ёдгорлигига гул қўйди

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Давлат ташрифи Тошкент шаҳридаги Ҳайдар Алиев ёдгорлигига гул қўйиш маросими билан бошланди.

Мазкур кўркам гўша Президентимиз Шавкат Мирзиёв ташаббуслари билан 2022 йилда Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси, ўзбек халқининг яқин дўсти Ҳайдар Алиев шарафига бағишлаб барпо этилган.

Озарбайжон делегацияси буни Ўзбекистон халқидан қардош Озарбайжон халқига хурмат ифодаси, умумий тарихимизга чинакам биродарона муносабати сифатида қабул қилишини таькидлади.

Шундан сўнг Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг